11:02 / 19.08.2023
2378

Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик соҳасида махсус ваколатли орган этиб белгиланди 

Президент томонидан имзоланган қонун билан “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди 

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади. 

Агентлик: 

  • соҳада давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади; 
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва амалга оширади; 
  • қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади. 

Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари белгиланди. 

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига соҳада норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш бўйича ваколатлар берилди. 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Top