Канада «ўз тарихидаги энг ёмон ўрмон ёнғинлари мавсуми»ни бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда 19 август куни Канаданинг Британ Колумбияси провинцияси раҳбари Дэвид Эби маълум қилди — у шунингдек регионда фавқулодда ҳолат жорий этилишини ҳам айтган, чунки сўнгги 24 соатда вазият борган сари ёмонлашиб борган — ва яқин кунлар ичида янада ёмонлашиши мумкин. Минглаб кишилар аллақачон Ванкувердан шарқдаги аҳоли яшаш манзилларидан эвакуация қилинган — ва улар энди уйга қачон қайтиши номаълум. Яна ўн минглаб канадаликлар эвакуацияга тайёрланмоқда, расмийлар бир қанча шаҳарлар аҳолисини ҳалокат ҳудудидан олиб чиқишни режалаштирмоқда.

Ғарбий Келоунадаги Оканаган кўли устида ўрмон ёнғинлари ҳосил қилган тутун булути. Кўл соҳилида кўплаб бинолар ёниб кетган, улар қаторида 1970-йилларда қурилган ва қачонлардир давлатлар раҳбарлари, жумладан Буюк Британия бош вазири Маргарет Тэтчер ҳамда Канада бош вазири Брайан Малруни қабул қилинган машҳур курорт ҳам бор.
Darryl Dyck / The Canadian Press / Scanpix / LETA
Ванкувердан 300 километр шарқда жойлашган Ғарбий Келоуна шаҳри узра тутун. Бу шаҳарда 36 мингга яқин киши яшайди
Reuters / Scanpix / LETA
18 август куни ҳукумат Ғарбий Келоунанинг айрим ҳудудларини эвакуация фармон чиқарди, шундан кейин минглаб канадаликлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.
Jessica Smith / Reuters / Scanpix / LETA
Аланга Ғарбий Келоунага тобора яқинлашиб келмоқда
Dan Riedlhuber / Reuters / Scanpix / LETA
Ғарбий Келоунадаги уйлар устида ёнғин. Британ Колумбияси провинцияси фавқулодда ишлар вазири Боуинн Ма ўт ўчириш хизматида «ресурслар етарлича» эканини