Ўзбекистон | 16:41 / 21.08.2023
17258
1 дақиқада ўқилади

Сирдарё вилояти ИИБда янги тайинловлар амалга оширилди

Вилоят ИИБ бошлиғининг жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари президент видеоселекторида ишдан олинганди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги вилоят ИИБда янги тайинловлар амалга оширилганини маълум қилди.

Подполковник Ойбек Абдуллаев вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида иш бошлади.

Ойбек Абдуллаев

Абдуллаев 2019 йилдан буён Сирдарё вилояти Сирдарё тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаётганди.

Подполковник Шерзод Абдуназаров вилоят ИИБ ЖХХ бошлиғи ўринбосари — Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шерзод Абдуназаров 

Абдуназаров  бу лавозимда 2022 йил мартидан буён ишлаб келган Шароф Исломов ўрнини эгаллади.

  • Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича олдинги ўринбосари Умиджон Мавланов президентнинг июл ойи охирида Фарғона вилоятига ташрифи вақтида ўтказилган видеоселекторида, «ёшлар билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйгани» учун лавозимидан озод этилганди.

Мавзуга оид