Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити 2023 йил 3 ноябрда Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида ўтказилади.
Бундан олдин, 2 ноябрда ТДТ аъзо мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда ТДТ саммити Самарқандда бўлиб ўтган эди.
Туркий давлатлар ташкилотига Озарбойжон, Қозоғистон, Туркия, Ўзбекистон ва Қирғизистон аъзо. Венгрия, Туркманистон ва мустақиллиги тан олинмаган Шимолий Кипр кузатувчи мақомига эга.














