Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда уй эксплуатацияси учун тўловлардан қарзи борлар электр тармоғидан узилиши мумкин
Шундай тартибни 2023 йил 1 октябрга қадар ишлаб чиқиш Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига юклатилди.
Навоий шаҳрида кўп қаватли уйларнинг умумий мол-мулкини сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш, туташ ер участкаларини ободонлаштириш учун мажбурий бадал ва тўловлардан қарзи борларни электр энергияси тармоғидан узиш тартиби синов тариқасида жорий этилиши мумкин.
Бу Ўзбекистон президентининг 15 августдаги қарори билан тасдиқланган кўп қаватли уйларни самарали бошқариш бўйича «йўл харитаси»да (.pdf) назарда тутилган.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига ушбу тартибни 1 октябргача ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш юклатилган.
Қарорда бундай тартиб қачондан жорий этилиши ҳақида маълумот берилмаган. Шу билан бирга, синов муваффақиятли чиқса, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам бундай тартиб қўлланиши ҳақида банд йўқ.
Мавзуга оид
19:33 / 23.02.2026
Хитой уй бозоридаги инқироз: бунга нима сабаб бўлди?
09:51 / 17.02.2026
Навоий вилоятини ривожлантириш бўйича президент қарори қабул қилинди
13:30 / 12.02.2026
Ўзбекистонда уй-жой ва автомобил хариди 1 апрелдан нақд пулсиз шаклга ўтади
09:27 / 11.02.2026