Tashkent City Mall – Ўзбекистонда янги форматдаги кўп функцияли комплекс бўлиб, кўп қаватли тижорат ва турар-жой мажмуаси, шунингдек премиум тоифадаги меҳмонхонани ўз ичига қамраб олади.
Умумий майдони 250 минг квадрат метрга тенг супер минтақавий форматдаги савдо ва кўнгилочар маркази лойиҳанинг асосий қисмидир.
Меҳмонлар ўзини қулай ҳис қилиши ва унутилмас таассуротларни олиши учун махсус маскан яратиш Tashkent City Mall'нинг энг муҳим вазифалардан бири бўлган.
Бу борада дунё бўйлаб таниқли брендларнинг мувозанатли комбинацияси, турли гастрономик ва дам олиш форматларини уйғунлаштириш марказнинг асосий вазифасига айланган.
Лойиҳа концепцияси кенг нарх диапазонини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган, яъни ўртача сегментдан бошлаб юқори люксгача – бундай услуб фақат дунёдаги энг нуфузли лойиҳаларда учрайди.

Дам олиш зонаси 15 минг квадрат метр майдонни эгаллаб ҳар қандай ёш учун мўлжалланган замонавий кўнгилочар масканларини ўз ичига олади.
Фитнес зонасида спорт залларидан ташқари 2та бассейн, падел теннис кортлари ва олимпия тоифасидаги скалодром мавжуд.
Савдо ва кўнгилочар марказида дунёнинг турли хил таомлари билан машҳур бўлган 40 та гастрономик маконлар, шу жумладан, тез овқатланиш кафелари ва ажабтовур ресторанлар сизни кутмоқда.
Парк ва Tashkent City фаввораларининг ажойиб манзараларини очиқ террасалардан томоша қилиш эса ўзгача ҳиссиётлар яратади.

Умуман олганда, 100 минг квадрат метр тижорат майдонида 250 дан ортиқ ижарачилар жойлашган бўлиб, уларнинг 70 фоизи тижорат шартларини имзолаган.
Шуни таъкидлаш керакки, савдо марказида тақдим этилган брендларнинг қарийб 50 фоизи биринчи марта Ўзбекистон бозорига киришмоқда.
Буларнинг ичида эътиборга лойиғи эса Испаниянинг Inditex гуруҳи билан келишувга эришишдир. Inditex гуруҳининг портфелига Zara, Massimo Dutti, Bershka, Stradivarius, Oysho, Pull&Bear, Zara Home каби брендлар киради.
Гуруҳ дўконларининг умумий савдо майдони 8 минг квадрат метрдан ортиқ бўлиб, фақат Zara дўконининг ўзи 3 минг квадрат метрни эгаллайди, бу эса ташриф буюрувчиларга энг замонавий кийим ва аксессуарларни танлаш имкониятини беради.

















