Мақсуд Оллаберганович Худойберганов Хоразм вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Хоразм вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келган.

28 август куни бошқармада йиғилиш ўтказилди ва Мақсуд Худойберганов тайинлови эълон қилинди.