Ўзбекистон | 11:47 / 29.08.2023
3270
1 дақиқада ўқилади

Покистон Ўзбекистон билан божхона маълумотлари алмашинувини йўлга қўяди

Йил охиригача мамлакатларнинг ягона дарча тизимлари ўртасида шартномалар тузиш режалаштирилган.

Фото: ictsi.com

Покистон Ўзбекистон ва Тожикистон билан божхона маълумотлари алмашинувини ташкил этиш устида ишламоқда.

Spot’нинг ёзишича, янги тизим чегарадан ўтаётган товарларга оид ҳужжат айланишини тўлиқ рақамлаштириш имконини беради.

Йил охиригача Ўзбекистон ва Тожикистон божхона органлари билан шартномалар тузиш режалаштирилган. Унгача Хитой билан онлайн ҳужжат алмашинувини йўлга қўйиш бўйича ишлар якунланади.

Хитойнинг «ягона дарча» божхона тизими билан интеграциялашуви доирасида онлайн режимда узатиладиган маълумотлар тўплами кенгайтирилади. Тизимда товарлар декларацияси билан бир қаторда келиб чиқиш сертификатлари, фитосанитария ҳужжатлари, транспорт маълумотлари ҳам мавжуд бўлади.

Рақамли ташқи савдо платформаси давлат оператори Pakistan Single Window тизими 2022 йилда ишга туширилган ва ҳозирда деярли 70 мингта фойдаланувчига эга. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид