Шаҳарсозлик соҳасидаги қуйидаги тоифа мутахассисларни уларнинг фаолият йўналишлари бўйича ҳар 3 йилда бир марта сертификатлаш тизими жорий этилади:

2023 йил 1 октябрдан:

лойиҳа бошқарувини ва техник назоратни, шу жумладан йўналишлар бўйича назоратни олиб борувчи мутахассислар;

лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини олиб борувчи мутахассислар, шунингдек, лойиҳа бош муҳандислари ва бош архитекторлари;

пудрат ташкилотларининг ички назоратини амалга оширувчи мутахассислар;

2024 йил 1 январдан:

назорат ўлчовини амалга оширувчи мутахассислар;

эксперт ташкилотлари экспертлари;

кўп квартирали уйларни бошқариш органлари раҳбарлари;

2024 йил 1 апрелдан:

туман (шаҳар) ва вилоят архитекторлари;

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари инспекторлари.

Бунда, мутахассисларни сертификатлаш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи орган функцияси Вазирлик ҳузурида ташкил этилаётган Компетенцияни ривожлантириш институтига юкланади.