Зеленский: Украинага 160 та жанговар самолёт керак
Украина президенти Португалиянинг RTP телеканалига берган интервюсида Украина Қуролли кучларининг эҳтиёжлари ва 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари бўлса, иккинчи муддатга сайланиш режалари ҳақида гапирди.
Киевнинг ҳарбий самолётларга бўлган эҳтиёжи ғарб давлатлари ҳозиргача ваъда қилганидан анча юқори. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский 31 август, пайшанба куни эълон қилинган Португалиянинг RTP оммавий-ҳуқуқий телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди. «Украинага қудратли ҳарбий-ҳаво кучлари учун жами 160 га яқин жанговар самолёт керак», деди Зеленский.
Бу - Украина Қуролли кучларига яна 100 га яқин самолёт керак, дегани. Агар улар тақдим этилса, бу Россияни Украина ҳаво ҳудудида ҳукмронлик қилиш имкониятидан маҳрум этади, дея қўшимча қилди Володимир Зеленский. Унга кўра, Украинага «50 ёки 60 та» F-16 қирувчи самолётлари ваъда қилинган.
Зеленский иккинчи муддатга сайланишга тайёр
Бундан ташқари, Зеленский навбатдаги президентлик сайловларида иккинчи муддатга ўз номзодини қўйишга тайёрлигини маълум қилди. «2024 йилда уруш давом этса ва сайловлар ўтказилса, мен ҳеч қачон ўз ватанимни ташлаб кетмайман. Ўйлайманки, жаҳон демократияси бизни қўллаб-қувватлайди», - дейди у. Шу билан бирга, Украина президенти Украина қонунчилигига мувофиқ ҳарбий ҳолат шароитида сайловлар ўтказиш мумкин эмаслигини эслатиб ўтди, бироқ қонун ўзгариши эҳтимолини рад этмади. Шу билан бирга, у сайловлар тўлиқ Украина ҳудудида ўтказилиши ва хориждаги украиналикларнинг овоз беришини таъминлаш зарурлигига ишора қилди. «Мен ҳамма нарса қонуний ва шаффоф бўлишини истайман», - деди Украина давлати раҳбари.
Аввалроқ Володимир Зеленский уруш тугагунига қадар сайловлар Ғарб томонидан молиялаштирилган тақдирдагина ўтказилиши мумкинлигини айтган эди. Бундан ташқари, у бир қатор қийинчиликларни, хусусан, ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларда мустақил мониторинг билан боғлиқ масалаларни санаб ўтди.
Дания, Нидерландия ва Норвегия Украинага ўнлаб F-16 қирувчи самолётларини тақдим этишга ваъда берди. Бундан ташқари, бир қанча ғарб давлатлари украиналик учувчилар ва ҳарбий авиацияга техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассисларни тайёрламоқда.
Мавзуга оид
22:05 / 19.11.2024
Энди бизда ATACMS бор, ундан фойдаланамиз — Зеленский
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15 / 19.11.2024