Германия автосаноати «яшил» технологиялар бўйича дунёда етакчилик қилмоқда
Германиядаги автомобил саноати келгуси таркибий ўзгаришларга кутилганидан кўра яхшироқ тайёр. Германия электромобиллик соҳасидаги патентлар бўйича бошқа мамлакатлардан олдинда.
Германия автосаноати бўлажак таркибий ўзгаришларга кутилганидан яхшироқ тайёр, деб ёзади Welt am Sonntag ҳафталик нашри 2 сентябр, шанба куни Мюнхендаги ifo Иқтисодий тадқиқотлар институти томонидан ўтказилган тадқиқотга асосланиб.
Институт мутахассислари аниқлашича, Германияда автомобилсозлик саноати электр двигателлари ва аккумуляторлари билан боғлиқ тармоқларида ишлаётган малакали кадрлар улуши Франция, Италия, Испания ёки АҚШга қараганда юқори. Электромобиллик ёки ёнилғи элементларида ўтказгичлар соҳасидаги патент талаблари бўйича Германия барча иқтисодий ривожланган мамлакатлардан анча олдинда.
«Яшил» патентлар
Шуниси эътиборга лойиқки, сўнгги йилларда Германиядан олинган патентларнинг умумий сони сўнгги ўн йил ичида камайган бўлса-да, немис «яшил» патентлари улуши тез суръатлар билан ўсиб бормоқда.
«Биз доимо немис автомобилсозлик саноати ички ёнувчи двигателли автомобиллар бўйича етакчилик қилаётганини эшитганмиз, лекин электр транспорт воситаларида эмас. Лекин нотўғри. Немис корхоналари электромобиллик бўйича етакчилар қаторига киради ва бизнинг рақамларимиз буни тасдиқлайди», - дейди ifo тадқиқоти муаллифларидан бири Оливер Фалк.
Мавзуга оид
11:54 / 17.12.2024
Германияда mpox вирусининг хавфли штамми билан касалланганлар аниқланди
21:27 / 16.12.2024
Бундестаг Олаф Шолцнинг сўровига биноан унинг ҳукуматига ишончсизлик вотуми эълон қилди
16:14 / 14.12.2024
ОАВ: Германия узра РФ ҳарбий дронлари учиб ўтган бўлиши мумкин
15:21 / 14.12.2024