
Муҳаммад ал Файед ўғли Доди ал Файед ва малика Диана хотирасига ўрнатилган ёдгорлик фонида.
Миллиардер ўғли Додининг ўлимидан роппа-роса 26 йил ўтиб вафот этди. Муҳаммад ал Файед ўғли ва малика Диана ҳалок бўлганидан кейин автоҳалокат уюштирилганини исботлаш учун узоқ вақт фаол кампания олиб борган, аммо охир-оқибат Франция полицияси ҳалокат кутилмаган ҳодиса бўлган деган хулосага келганди.
Муҳаммад ал Файед 1929 йил Қоҳирада туғилган. Яқин Шарқда ўз бизнес империясини яратган тадбиркор 1960 йилларда Лондонга кўчиб ўтиб Британия қироллик оиласи вакиллари билан яқин муносабат ўрнатади. Миллиардер Лондоннинг «Фулҳэм» футбол клуби, Париждаги Ritz меҳмонхонаси, Лондондаги машҳур Harrots универмаги хўжайини бўлган. Охирги йилларда у омма олдида деярли кўриниш бермаётганди.















