CBS: АҚШ Россиянинг 1 млрд долларлик активларини Украинага бермоқчи
Телеканал маълумотларига кўра, АҚШ Адлия вазирлиги мусодара қилинган активлардан Украина халқи манфаати учун фойдаланиш бўйича Конгрессдан рухсат сўрамоқда.
АҚШ Адлия вазирлиги Украинага Россиянинг санкция остида бўлган қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ активларини бериш имкониятини изламоқда. Бу ҳақда 3 сентябр, якшанба куни CBS телеканали хабар берди.
Унга кўра, Украинада уруш бошланган 2022 йил феврал ойининг охиридан бери АҚШ расмийлари Россиянинг бутун дунё бўйлаб умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган активларини мусодара қилган ёки мусодара қилишга ёрдам берган.
«Биз Конгрессдан олинган маблағларни Украина халқи манфаати учун ишлатишга рухсат сўраяпмиз», деди АҚШ адлия вазири ва бош прокурорининг биринчи ўринбосари Лиза Монако CBS телеканалига.
Россиялик олигарх Малофеевнинг мусодара қилинган активлари
АҚШ бош прокурори Меррик Гарленд май ойида илк бор россиялик олигархнинг санкцияларни бузгани учун мусодара қилинган активларини Украинага топширишга рухсат берди, деб ёзади Reuters.
Гап россиялик тадбиркор Константин Малофеевнинг маблағлари ҳақида борган. 2022 йил апрел ойида АҚШ Адлия вазирлиги уни Украинага ҳарбий ҳаракатлар учун Россияга нисбатан киритилган санкцияларни бузганликда айблади. АҚШ расмийларига кўра, Малофеев Қримда айирмачилик кайфиятини қўзғатганларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаган.
Мавзуга оид
22:07
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
21:03
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
20:58
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44