Ўзбекистондаги энг йирик хорижий инвестор ва солиқ тўловчилардан бири Beeline Uzbekistan Astrum IT Academy ҳамкори сифатида профессионал ўқув дастурини қўллаб-қувватлайди. Дастурда иштирок этиш учун саралаш танловидан ўтганларга оператор томонидан умумий қиймати 1 миллиард 200 миллион сўмлик 50 та грант ажратилади.
Astrum IT Academy курси янги бошлаган ва ахборот ресурсларини ҳимоя қилиш бўйича тажрибали мутахассислар учун мос бўлган модуллардан иборат. Улар хакерларнинг қандай ишлашини ўрганадилар ва компьютер тизимларига ташқи ҳужумларга самарали қаршилик кўрсатиш кўникмаларига эга бўладилар, шунингдек, PYTHON тилида дастурлашни ўрганадилар. Назария ўқиш вақтининг тахминан 10% ини эгаллайди, қолган 90% эса — амалиётдир. Курсни тугатгандан сўнг, талабалар киберхавфсизлик илмий бирлашмаси сертификатига эга бўлишади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар: 18 ёшдан 30 ёшгача, инглиз ва рус тилларини билиш. Аризалар қабули 4 сентябрда бошланиб, 22 сентябрда якунланади. Энг яхши 50 нафар талабани танлаш махсус комиссия томонидан амалга оширилади, унинг таркибига Astrum IT Academy вакиллари, digital-операторнинг HR ва CYBER Security гуруҳлари аъзолари киради. Тренинг 9 октябрдан 24 ноябргача давом этади. Курсларни муваффақиятли тамомлаганларга Beeline Uzbekistan'да амалиёт ўташ ва ишга жойлашиш имконияти таклиф этилади.
«Ўзбекистон иқтисодиётининг барча жабҳаларини қамраб олган рақамли трансформация компаниялар ва давлат муассасаларининг рақамли активларини самарали ҳимоя қилишга қодир кадрларни тайёрлаш зарурлигини таъкидлайди. Биз томондан тақдим этилаётган грантлар IT соҳасида ишлаётган энг фаол ва муваффақиятга интилувчан ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Ишончим комилки, бу уларга юқори профессионал муваффақиятларга эришишда ёрдам беради», — дея шарҳлайди Beeline Uzbekistan бош директори Анджей Малиновски.
Янги дастур ўқитувчилари сафига ушбу соҳада катта тажрибага эга бўлган тренерлар кирган:
- Сергей Симонов — пентестер ва киберхавфсизлик илмий ассоциацияси ўқитувчиси, Оmedia компаниясида DevOps муҳандиси;
- Арчил Шенгелиа — Cisco ва CompTIA сертификатланган инструктори, Кавказ университети негизида яратилган WMware, Microsoft ва Fortinet расмий тармоқ академиялари менежери;
- Максим Явич — Кавказ университети профессори, киберхавфсизлик бўлими бошлиғи, Киберхавфсизлик илмий уюшмаси (SCSA) президенти;
- Венера Аюбжанова – Ўзбекистон Республикаси Киберхавфсизлик маркази мутахассиси.















