Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти келажакни башорат қилиш қобилияти борлигини айтди
Садир Жапаров ўз башоратлари доимо амалга ошишини даъво қилди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров келажакни башорат қилиш қобилиятига эга. Бу ҳақда у «Кабар» нашрига берган интервюсида айтиб ўтди.
«Мақтанмоқчи эмасман. Лекин 20-30 йилдан кейин юртимизда нима бўлишини ва қайси йўлдан боришини башорат қилиш қобилиятим бор. Менинг башоратларим доимо амалга ошади. Бу қобилият менга Худо томонидан берилган бўлса керак», деди у.
Қирғизистон раҳбари сўзларига кўра, бундай қобилият аслида ҳаммада бор.
«Аслида ҳаммада шундай қобилият бор. Ҳозирги вазиятни ҳисобга олиб келажакни башорат қилиш мумкин.. Кеча мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллигини нишонладик. Худо хоҳласа 100 йиллигини ҳам нишонлаймиз», деди у.
Мавзуга оид
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
16:34 / 01.07.2026