Ўзбекистон | 08:55 / 04.09.2023
11941
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 4 сентябрдан бошлаб қўшимча 7 та янги автобус йўналиши ташкил этилди

Бу - пойтахтдаги таълим масканларида навбатдаги ўқув йили бошланиши билан боғлиқ.

Тошкент шаҳрида 4 сентябр кунидан бошлаб қўшимча 7 та янги автобус йўналишлари ташкил этилмоқда. 

“Тошшаҳартрансхизмат” хабарига кўра, пойтахтдаги таълим масканларида навбатдаги ўқув йили бошланиши туфайли жамоат транспорти хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар оқими ортади.

Шу сабабли, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш ҳамда йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳрида 4 сентябр кунидан бошлаб автобус йўналишлари сони 167 тага етказилди ҳамда кунлик ишга чиқарилаётган автобуслар сони 1700 тага оширилди.

Билдирилишича, йўловчилардан келиб тушган мурожаатлар асосида, Тошкент шаҳрида 4 сентябр кунидан бошлаб қўшимча 7 та янги автобус йўналишлари ташкил этилмоқда.

Мавзуга оид