Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 18:29 / 05.09.2023
20120
1 дақиқада ўқилади
Нақд валютани божхонадан декларациясиз олиб ўтиш миқдори оширилди
100 млн сўмгача Ўзбекистон нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютасини божхона декларациясини тўлдирмасдан олиб кириш ёки олиб чиқишга рухсат берилди. Аввал бу миқдор 70 млн сўм эди.
Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қарорга кўра:
- жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 100 миллион сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади. Илгари 70 миллион сўм эди.
- Жисмоний шахслар декларация тўлдириш талаб этиладиган белгиланган эквивалентдан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини божхона назорати шакллари қўлланмасдан олдин декларацияламаган ҳолда божхона органлари ходимларига маслаҳат олиш мақсадида тақдим этганда, божхона органлари ходимлари томонидан жисмоний шахсларга декларация тўлдириш қоидалари билан боғлиқ умумий тушунтиришлар берилади. Илгари бу қоида мавжуд эмас эди.
Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
19:51 / 27.05.2026
1 доллар ≠ 1 сўм ≠ 1 рубл. Валюталар қиймати нега ҳар хил?
09:39 / 27.05.2026
Марказий банк валюта операциялари тартибига ўзгартиш киритмоқчи
20:41 / 08.05.2026
Банкдан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз олишга рухсат берилади
17:55 / 29.04.2026