Украинада урушнинг 559-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украин нашрлари ва телеграм-каналларда РФ мудофаа вазири Сергей Шойгунинг 200 минг кишини сафарбар қилиш тўғрисидаги «буйруғи» тарқалди. Регионал расмийлар уни фейк деб аташди. Давлат думасидагилар ҳозирда сафарбарликка ҳожат йўқлигини айтишди.
  • Украина хавфсизлик хизмати россиялик олигарх Михаил Фридманни «Россиянинг Украинадаги босқинини молиялаштириш»да гумонлади.
  • Эрдўған Сочида 4 сентябр куни Путин билан ўтказилган музокаралардан кейин Украинадаги уруш ҳақида гапириб,  «истиқболда Украинада тинчликка эришиш имкониятлари кўринмаётгани»ни айтди.
  • РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков AFP журналистига ундан генерал Сергей Суровикин ҳақида сўрашдан маъно йўқлигини билдирди, бироз аввалроқ The New York Times манбалари у озод этилганини тасдиқлаганди.
  • Куба ҳукумати одамлар савдоси бўйича тармоқни фош этди. Унинг иштирокчилари РФда яшовчи кубаликларни Украинадаги урушга ёллаш билан ҳам шуғулланган.
  • Калуга, Твер ва Москва областларида дронлар уриб туширилди. Москва яқинида «хўжалик объекти» шикастланган.

Бахмут яқинида зарбалар остида жанг қилаётган украин ҳарбийлари

Украина қуролли кучларининг «Стейтем» чақирув белгисига эга ҳарбийси — у 3-алоҳида штурм бригадасида хизмат қилади — Бахмут яқинидаги хандақда россияликларнинг зарбаларидан яширинмоқда.
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
«Стейтем» ўз қуролдоши, отишма вақтида оғир ярадор бўлган «Пламя» лақабли 19 ёшли солдатга ёрдам кўрсатмоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Ярадор украин аскари Бахмут яқинидаги позициядан эвакуация қилинишини кутиш чоғида
Libkos / AP / Scanpix / LETA