Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бедарак йўқолган эркак жасади бошига пакет ўралган ҳолда топилди
Прокуратура қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноят иши очди.
Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида бедарак йўқолган эркакнинг жасади ўз машинасида, бошига пакет ўралган ҳолда топилди.
1996 йилда туғилган Б.А. 31 август куни кечқурун яшаш манзилидан ўз автомобилида чиқиб кетиб, бедарак йўқолган эди.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида автомобил Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасидаги футбол спорт майдони ҳудудида жойлашган автотураргоҳда экани аниқланган. Унинг ичидан эркакнинг мурдаси бошига полиэтилен пакет ўралган ҳолда топилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026