Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шолц ва Зеленский «Атлантика кенгаши» мукофоти билан тақдирланади
Германия канцлери АҚШга ташрифи давомида БМТдаги дебатларда ҳам қатнашади, БМТ Бош Ассамблеяси олдида нутқ сўзлайди ва жаҳон ташкилоти Хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этади.
Германия канцлери Олаф Шолц БМТнинг умумсиёсий муҳокамаларида иштирок этиш учун шу ой Нью-Йоркка боради, деди 8 сентябр, жума куни канцлер матбуот котиби Штеффен Хебештрайт.
17-20 сентябр кунлари АҚШга ташрифи чоғида Шолц БМТ Бош Ассамблеясида ҳам нутқ сўзлайди, Россиянинг Украинага бостириб кириши бўйича БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ва иқлим бўйича саммитда иштирок этади, деди Хебештрайт.
Нью-Йоркка ташрифи давомида Шолц, шунингдек, «Атлантика кенгаши» ноҳукумат ташкилоти томонидан БМТнинг умумий дебатлари давомида ҳар йили топшириладиган нуфузли Global Citizen Award мукофотини олади. Бу йилги ғолиблар орасида Украина президенти Володимир Зеленский, Япония бош вазири Фумио Кисида, АҚШ молия вазири Жанет Йеллен ва First Eastern Investment Group раҳбари Виктор Чу ҳам бор, деб ёзади dpa агентлиги.
Мукофот «ўз жамиятларида ижобий ўзгаришларга ҳисса қўшган ва халқаро ҳамкорликка садоқатини кўрсатган» инсонларга берилади.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Залужний Зеленскийга сайловда қатнашмоқчилигини айтди
09:35 / 29.06.2026
Зеленский: Украина ўз қаҳрамонларини ўзи танлайди
23:05 / 25.06.2026
Зеленский Россияга нисбатан «40 кунлик таъсир операцияси»ни тасдиқлаганини айтди
14:47 / 22.11.2025