Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда мобил қурилмалардан кўп фойдаланадиган ўқувчиларнинг 31 фоизи тиш оғриғи ва кариесдан азият чекади
Рақамли қурилмалардан тез-тез ва кўп фойдаланадиган ўқувчилар овқат ҳазм қилиш тизимидаги муаммолардан 1,1 баравар кўпроқ шикоят қилган.
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг болалар ва ўсмирлар гигиенаси лабораторияси ходимлари томонидан пойтахтдаги умумтаълим мактабларида 2022-2023 ўқув йили давомида 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган 900 нафар ўқувчи ўртасида сўровнома ўтказилди.
Санитария-эпидемиология қўмитаси хабарига кўра, тадқиқотнинг мақсади замонавий рақамли қурилмалар ва интернетдан кўп фойдаланиш болаларнинг касалланишига таъсирини баҳолашга қаратилди.
Сўровнома натижаларига кўра болалар орасида қон айланиш тизими, нафас олиш тизими касалликлари шовқин ва қулоқ билан боғлиқ шикоятлар бор эканлигини аниқланган.
Бундан ташқари, рақамли қурилмалардан тез-тез ва кўп фойдаланадиган ўқувчилар овқат ҳазм қилиш тизимидаги муаммолардан 1,1 баравар кўпроқ шикоят қилган.
Хусусан, ўқувчиларнинг 31 фоизи тиш оғриғи ва кариесдан шикоят қилган, бу рақамли қурилмалардан кам ёки умуман фойдаланмайдиган ўқувчиларга нисбатан 6,4 фоизга кўпдир.
Рақамли қурилмалардан тез-тез ва кўп фойдаланадиган ўқувчиларда, рақамли қурилмалардан кам ёки умуман фойдаланмайдиганларга нисбатан турли касалликларининг юқори даражада тарқалиши кузатилган.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
08:15 / 04.06.2026
2030-йилларда янги тиш ўстирувчи дори бозорга чиқиши мумкин
15:32 / 25.05.2026
Тошкентда ўқувчини урган ўқитувчига оид жиноят иши тугатилди
15:24 / 02.04.2026