Ўзбекистон | 07:46 / 11.09.2023
3962
1 дақиқада ўқилади

БААда паспорти олиб қўйилиб, тазйиққа учраган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Ўзини иш берувчи деб атаган шахс ўзбекистонликларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари олиб қўйган ва турли баҳоналарни рўкач қилиб қайтариб бермаган.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон дипломатлари Бирлашган Араб Амирликларда қийин аҳволда тушиб қолган ўзбекистонликлар М.У. ва Д.К.ни ватанга қайтишида амалий ёрдам кўрсатди, деб хабар бермоқда «Дунё».

М.У. ва Д.К Бош консулликка қилган мурожаатида БААга ёлғон ваъдаларга ишониб келиб қолганларини ва иш берувчи томонидан доимий равишда тазйиқ ўтказилаётганини баён этган.

Жумладан, ўзини иш берувчи деб атаган шахс ўзбекистонликларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари олиб қўйган ва турли баҳоналарни рўкач қилиб қайтариб бермаган.

Ўзбекистон дипломатлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида М.У. ва Д.К.нинг паспортлари қайтариб олинди. Фаол ватандошлар кўмагида уларнинг ватанга қайтиши учун бепул авиачипта олиб берилди.

Ўзбекистонликлар UzbekistanAirways компаниясининг Дубай-Тошкент ҳаво қатнови билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид