Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошкент-Марказий» темирйўл вокзалидан аксарият поездлар ҳаракати тўхтатилади
Поездлар қатнови «Тошкент-Жанубий» темирйўл вокзалидан амалга оширилади. Йўловчилар учун «Тошкент-Жанубий» темирйўл вокзалига олиб борадиган бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади.
15 сентябрдан 15 октябргача «Тошкент-Марказий» (Шимолий) темирйўл вокзалидан ҳаракатланиб келаётган аксарият поездлар қатнови «Тошкент-Жанубий» темирйўл вокзалидан амалга оширилади. Бунга «Тўқимачи» ҳамда «Тошкент-йўловчи» темирйўл бекатлари оралиғидаги темирйўлда техник таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб сифатида кўрсатилган. Бу ҳақда «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ хабар берди.
Жумладан, бир ой мобайнида юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоезди, «Шарқ» (Тошкент–Бухоро– ошкент), «Насаф» (Тошкент–Қарши–Тошкент), «Ўзбекистон» (Тошкент–Андижон–Тошкент), ҳамда халқаро йўналишлардаги «Тошкент–Волгоград–Тошкент», «Душанбе–Тошкент–Душанбе» йўловчи поезди «Тошкент-Жанубий» темирйўл вокзали ҳудудидан рейсларини амалга оширади.
Шу билан бирга, «Олмаота–Тошкент–Олмаота», «Тошкент–Новосибирск–Тошкент», «Тошкент–Самара–Тошкент» йўналишида ҳаракатланадиган йўловчи поездлар ҳамда «Тошкент–Хожикент–Тошкент» шаҳарлараро поездларидан ташқари, «Тошкент-Марказий» темирйўл вокзалидан қатновини амалга ошириб келаётган барча йўловчи поездлар 15 сентябрдан 15 октябргача «Тошкент-Жанубий» темирйўл вокзалдан ўз ҳаракатини бошлайди.
Шунингдек, «Тошкент-Марказий» темирйўл вокзалидаги чиптахоналардан поезд жўнашидан олдин чипта харид қилган ёки янглишиб «Тошкент-Марказий» вокзалига келиб қолган йўловчиларни «Тошкент-Жанубий» темирйўл вокзалига олиб бориш учун вақтинча бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади.
Мавзуга оид
20:15 / 25.02.2026
Президент саноат корхоналари қувватини ошириб, 2 мингта юк вагони ишлаб чиқаришни буюрди
18:08 / 24.12.2025
Қишки таътил олдидан қўшимча авиа ва поезд қатновлари йўлга қўйилади
20:49 / 27.03.2025
«Ўзтемирйўлйўловчи» танқид ортидан поездларда санитария назорати кучайтирилишини эълон қилди
22:20 / 02.12.2024