Парвозлар ҳафтасига 5 марта, душанба, сешанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Авиақатнов жадвали қуйидагича:

- Тошкентдан жўнаб кетиш 9:30, Зоминга етиб бориш 10:05;

- Зоминдан жўнаб кетиш 10:35, Бухорога етиб бориш 12:05;

- Бухородан жўнаб кетиш 13:05, Зоминга етиб бориш 14:35;

- Зоминдан жўнаб кетиш 15:05, Тошкентга етиб бориш 15:40.

Зомин - Бухоро йўналиши бўйича авиачипта нархи 170 минг сўмдан, Тошкент - Зомин йўналиши бўйича авиачипталар нархи эса 105 минг сўмдан бошланади.

Аввалроқ, Uzbekistan Airways Тошкент-Зомин-Самарқанд йўналишида авиақатновларни йўлга қўйган эди.