Сўнгги 8 ойда чет элда оғир вазиятга тушган 380 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
2023 йилнинг январ–август ойларида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 180 мингдан ортиқ фуқарога турли хизмат кўрсатилган. Жумладан, 1993 фуқарога моддий ёрдам берилган.
2023 йил бошидан иқтисодиёти ривожланган давлатлар билан музокараларда 100 мингга яқин бўш иш ўрни аниқланган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятига бағишлаган АОКАда ўтган брифингда маълум қилинди.
Таъкидланишича, аниқланган 20 мингга яқин бўш иш ўринлари бўйича талабномалар олинган. Ўзбекистонлик фуқароларнинг меҳнат миграциясини кенгайтириш мақсадида 10 та хорижий давлатнинг 74 та ваколатли ташкилоти билан ҳамкорлик келишувлари имзоланган.
Сўнгги саккиз ойда 28 минг 207 нафар ўзбекистонлик Жанубий Корея, Буюк Британия, Россия, Қозоғистон, Германия, Туркия, Руминия, Болгария, Япония, Литва, Полша, Латвия давлатларида манзилли ишларга жойлаштирилган.
Агентлик шу даврда 180 мингга яқин фуқарога турли хизмат кўрсатган. Шундан 160 мингдан ортиғи маслаҳат хизмати ҳисобланади.
Шунингдек, оғир вазиятга тушиб қолган 380 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилган.
Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари ўзбекистонлик фуқароларга иш берувчилардан 676 минг доллар иш ҳақини ундириб беришда кўмак кўрсатган.
Мавзуга оид
18:12 / 27.06.2021
Коронаможаро: 68 фуқаро Жанубий Кореяга ишлагани кетолмаяпти. Олдинроқ борганларда коронавирус аниқланган
18:00 / 21.05.2021
Россияда ишлаш истагида бўлганлар учун янгилик эълон қилинди
00:40 / 28.04.2020
Тошкентда коронавирус пандемияси даврида 3 мингга яқин ишсиз аҳоли жамоат ишларига жалб этилди
00:35 / 24.01.2020