Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиё давлатлари ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталар улушини оширади
Минтақа саноат кооперациясини ривожлантириш, транзит салоҳиятидан фойдаланиш ниятида.
Марказий Осиё давлатлари миллий валюталарда ўзаро тўловлар улушини оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сирожиддин Муҳриддинга таяниб, ТАСС хабар бермоқда.
Душанбеда бўлиб ўтган маслаҳат учрашуви якунлари бўйича қабул қилинган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг қўшма баёнотида савдо-иқтисодий соҳада ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, савдо ва сармоявий шароитлар яратиш зарурлиги ҳақида сўз боради. Шунингдек, минтақада ташқи савдо операцияларини миллий валюталарга ўтказиш муҳимлиги таъкидланган.
«Минтақа давлатлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталар улушини босқичма-босқич ошириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилади», — дея Муҳриддин баёнот матнини келтирган.
Бундан ташқари, давлат раҳбарлари саноат ва саноат кооперацияси соҳасида ҳамкорлик қилиш, шунингдек, Марказий Осиёнинг транзит салоҳиятидан фойдаланиш ниятида.
Душанбедаги учрашув якунлари бўйича тўртта ҳужжат имзоланди. Хусусан, Марказий Осиёда қуруқликдаги транспортнинг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш бўйича келишув минтақа транспорт хизматлари бозорида рақобат муҳитини таъминлайди, деди Тожикистон вазири.
Мавзуга оид
19:35 / 05.07.2026
Ўзбекистон авиаюк ташиш суръатлари бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди - ОАВ
14:42 / 04.07.2026
Европа сари навбатдаги бекат. Шавкат Мирзиёев – Гуржистонда
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
11:30 / 11.06.2026