Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасига Агзам Нортоев директор этиб тайинлангани хабар қилинганди. Тайинлов ортидан ишнинг янги тафсилотлари пайдо бўлди.  

Маълум бўлишича, тайинлов ташкилотнинг амалдаги директори Мирзоҳид Қодиров лавозимдан озод этилмаган ҳолатда, у хизмат сафарига кетганида амалга оширилган. Ва айни дамда мантиқан бир ташкилотга икки шахс директорлик қилмоқда.

Амрилло Иноятов 2023 йилнинг 6 сентябр куни Алишер Шодмонов бошчилигидаги вазирлик делегациясини 17-21 сентябр кунлари Франция давлатига хизмат сафарига юбориш ҳақида буйруқ чиқарган. Мазкур буйруқ билан хизмат сафарига борувчи 15 кишидан иборат делегация таркиби тасдиқланган.

Таркибда вазирлик ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси директори Мирзоҳид Қодиров ҳам бор. Айни пайтда делегация аъзолари Францияда бўлиб турибди.

Kun.uz манбасининг маълум қилишича,Мирзоҳид Қодиров сафарда “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси директори сифатида чет эл ташкилотлари билан ҳамкорлик ҳужжатларини имзоламоқда.

Мирзоҳид Қодиров сафарда юрган бир пайтда Амрилло Иноятовнинг буйруғи билан “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасига Агзам Нортоев директор этиб