Ўзбекистон | 11:37 / 22.09.2023
15606
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари нисбатан салқин об-ҳаво сақланиб туради

Ўзбекистон бўйича 22-24 сентябр кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Бугун Волгабўйи ҳудудидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига республика ҳудуди бўйича нисбатан салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” хабарига кўра, Ўзбекистонда кам булутли ва қуруқ ҳаво бўлади, кундузги ҳарорат +23...+28 даражани ташкил этади.

Дам олиш кунлари ушбу об-ҳаво шароити сақланиб туради. Салқин ҳаво массаси аста-секин шарққа томон силжийди. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари +11...+16 даражани ташкил этади, кундуз кунлари +25...+30 даражагача кўтарилади.

Пойтахтда бугун ёғингарчилик кутилмайди, кундузги ҳарорат +23...+25 даражани ташкил этади.

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кечалари +12...+14 даража, кундуз кунлари +25...+27 даража бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид