Ереванда ҳукуматга қарши намойишлар давом этмоқда, ўнлаб намойишчилар ушланган
Кенг хавфсизлик чоралари кўрилган Республика майдонида намойишлар давом этмоқда.
Арманистон пойтахти Ереванда Озарбойжоннинг Қорабоғдаги аксилтеррор операциясидан кейин ҳукуматга қарши намойишлар давом этяпти.
Арман матбуотининг хабар беришича, кеча кечки пайт ҳукумат биноси жойлашган Республика майдонида намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида вақти-вақти билан тўқнашувлар кузатилган.
Тўқнашувлар чоғида хавфсизлик кучлари махсус овозли бомбалардан фойдаланган.
Ереваннинг марказий кўчаларида ҳаракатни тўхтатишга уринган намойишчилар қўлга олинди.
Республика майдонида намойишлар давом этмоқда
Камида 28 киши «фуқаролик итоатсизлиги бўйича оммавий акцияларни уюштирганлик, конституциявий тузумни зўравонлик билан ўзгартиришга чақирганлик ва ўқотар қуроллар олиб юрганлик»да айбланиб қўлга олинди, дея хабар бермоқда «Арменпресс» мамлакат расмий ахборот агентлиги.
Хавфсизлик кучлари кенг қамровли хавфсизлик чораларини кўрган Республика майдонида намойишлар давом этмоқда.