15:52 / 26.09.2023
15303

Сўровнома: талабаларга ётоқхона қулайми ёки ижара? 

Янги ўқув йилининг ҳам биринчи ойи якунига етиб қолди. Ҳар ўқув йили бошида талабаларга бош оғриғи бўладиган турар жой муаммоси бу йил ҳам уларни четлаб ўтмади: кимдир ижара уйларга, кимдир ётоқхонага жойлашди. Kun.uz мухбири Самарқанд шаҳридаги талабалар билан ижара ҳаражатлари, ётоқхона қулайликлари ҳақида суҳбатлашиб, ижтимоий сўровнома ўтказди.

Талабалар ҳаётида турар-жой масаласи муҳим рол ўйнайди. Чунки талабага ижарада тургандан кўра, ётоқхонада туриш арзонга тушади. Қолаверса, ётоқхонанинг қулайликлари кўпроқ.

Хўш, Самарқандлик талабалар қаерда яшашмоқда? Ижарада турадиган талабаларга ижара харажатлари қоплаб берилаяптими? Талабаларга шу каби саволлар билан юзландик.

Талабаларнинг жавоблари турли хил бўлди. Айримлари олийгоҳ ётоқхонасида туришни, у ердаги шароитлар яхшилигини айтган бўлса, бошқалари ҳамон ётоқхонага жойлаша олмаётганини, уларга талабалар турар-жойидан хона берилмаётганини сўзлашди.

Талабаларнинг кўпчилиги ижарада яшашини, аммо унинг тўлови бироз қимматлик қилаётганидан норозилигини билдиришди.

Ижара пулимиз 350 минг сўм. Лекин биз билан шартнома қилмаган. Шароитлари ҳам яхши эмас. Ҳозирда бошқа квартира топишда қийналяпман. Шу сабабли, талабаларни тезроқ ётоқхоналарга жойлаштиришларини сўраб қоламан. Жиззах вилоятининг чекка бир қишлоғидан келиб ўқияпман. ”, дея фикрларини билдирди талабалардан бири.

Яна баъзи талабалар эса шаҳарда ва шаҳарга яқин туманларда истиқомат қилгани боис олийгоҳга уйидан қатнаётганлигини айтди.  

Сўровнома давомида талабалар бошқа масалаларда ҳам муаммоларга дуч келишаётганини маълум қилишди. 

Умидхон Марупов, Kun.uz мухбири.
Оператор ва монтаж устаси: Жаҳонгир Алибоев.

Top