Шу йилнинг 23-29 октябр кунлари Нукус шаҳрида математика фани бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё».

Мазкур халқаро олимпиада Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Қорақалпоғистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ҳар икки йилда бир марта математика бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ташкил этилади.

Олимпиада ғолибларига (Ўзбекистон фуқаролари) математика, физика, ахборот технологиялари йўналишлари бўйича магистратура босқичига квотадан ташқари давлат гранти асосида кириш ҳуқуқи берилади. Мазкур ҳуқуқ бакалавр босқичини битиргандан кейин 3 йил мобайнида сақлаб қолинади.