Ўзбекистон | 09:31 / 28.09.2023
18711
2 дақиқада ўқилади

Қурувчи массивидаги портлашда жабрланган уй эгаларига етказилган зарар қопланади — ҳоким

Айни вақтда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. Жараёнга мудофаа вазирлиги вертолётлари ҳам жалб этилган.

Фото: Kun.uz

Сергели туманидаги омборхонада рўй берган портлаш туфайли шикастланган уйлар эгаларига етказилган зарарлар қоплаб берилади. Бу ҳақда воқеа жойига етиб борган Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умрзоқов маълум қилган.

«Моддий зарар 2-3 кун ичида қопланади, бу муаммоларни ҳал қиламиз», деган ҳоким.

Айни вақтда воқеа жойига бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа масъуллар ҳам етиб борган. Ёнғин майдони, жабрланувчилар сони аниқланмоқда.

Қурувчи массивида тезкор қутқарув бўлинмалари ходимлари чодирлар тикишган, жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Айни вақтда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. Жараёнга мудофаа вазирлиги вертолётлари ҳам жалб этилган.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги ёнғин билан боғлиқ вазият назорат остида эканини хабар қилган. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонларидан агар бугун тунда рўй берган ҳодиса юзасидан саволлар ёки мурожаат бўлса, 71 210−01−63 рақами орқали Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига мурожаат қилиш сўралган.

«Тошкент метрополитени» Сергелидаги портлаш натижасида ҳудудга яқин бўлган метрополитеннинг Ер усти ҳалқа йўлининг «Қурувчилар» бекатининг меъморий қисмига енгил шикаст етгани, бу ҳолат йўловчи ва поездлар ҳаракатига таъсир кўрсатмагани ҳақида хабар берди.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани