Сергелидаги портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Ҳозирда жиноят иши юзасидан тегишли идораларнинг мутахассисларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи тузилган бўлиб, кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳар Сергели туманидаги фавқулодда ҳолат юзасидан ИИВ Тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва ”б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Хонобод кўчаси 3-уй манзилида жойлашган Inter Logistics МЧЖга қарашли 18,4 гектар ер майдонда жойлашган омборхонада тахминан 10 000 квадрат метр майдонда ёнғин келиб чиққан.
Ёнғиннинг зарба тўлқини натижасида омборхона атрофида жойлашган бир нечта кўп қаватли уйларга, биноларга ҳамда транспорт воситаларига шикаст етган ҳамда фуқаролар жароҳатланган.
Айни вақтда, бир нафар 2006 йилда туғилган вояга етмаган фуқаро олган жароҳати оқибатида вафот этгани маълум бўлган. Жароҳатланган фуқароларга тез-тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳодиса тафсилотларини ўрганиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан тегишли идораларнинг мутахассисларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи тузилган бўлиб, ёнғин келиб чиқиш сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тегишли экспертизалар тайинланган ҳамда кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда, дейилади расмий хабарда.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германияда мактаб ўқувчиларини уруш ҳолатига тайёрлаш тавсия қилинди
Жаҳон | 17:31
-
Чилонзор тумани ҳокимлигида 8 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди
Жамият | 17:13
-
Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими бўлди
Ўзбекистон | 17:07
-
Жанубий Кореяда навбатдан ташқари президентлик сайлови белгиланди
Жаҳон | 17:06
Мавзуга оид

15:42 / 05.04.2025
“Деразани очишим билан таҳоратхона портлаб кетди”: Избоскандаги масжиддан репортаж

22:12 / 31.03.2025
Андижондаги масжидда рўй берган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

20:57 / 31.03.2025
Андижондаги масжидда содир бўлган портлаш юзасидан ҳукумат комиссияси тузилди

18:12 / 31.03.2025