Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Манзил”: Ўзбекистон Швейцарияси – Зомин
Юртимиз бўйлаб саёҳатлар чоғида баъзан табиат гўзалликларини кўрганда, ростдан ҳам Ўзбекистондаманми деб ўйлаб қолади одам. “Манзил” бу гал мана шундай табиати бетакрор, ажойиб маскан – Зоминга саёҳат қилди. Бу саёҳатимизда Экология вазирлиги тасарруфидаги Зомин миллий табиат боғи ва Зомин давлат қўриқхонаси билан таништирамиз.
Кўпчилигимиз билган Зомин санаторийси Зомин миллий табиат боғида жойлашган. Боғ 1976 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг ҳудудлари денгиз сатҳидан 1000-4030 метр баландликкача чўзилган.
Бу ернинг ўзига хослиги – арчалар билан қопланган ўрмонларидир. Даволанишга келувчиларнинг аксари – аллергик ва нафас йўлларида касаллиги бўлган беморлар. Ҳавосининг тозалиги, арчазор ўрмонлар, янги қурилган арқон йўли, шаршара, 700 йиллик бобоёнғоқ ва ўзига хос табиат манзаралари келувчиларни ўзига ром этади.
Зомин давлат қўриқхонаси эса ўзининг ёввойи ҳайвонот олами Тян Шан қўнғир айиғи, Туркистон силовсини, оқ бошлиқумой, бургут, Сибир тоғ эчкиси, узун тиканли типратикан каби жониворларига эга.
Қирққиз қоялари, Бургут чўққиси, Чортанги дараси ва Чортанги шаршараси каби жойларнинг манзарасини таърифлаб бериш қийин. Кўрсатувни кўриб бунга амин бўласиз.
Тоҳиржон Турсунов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус
Мавзуга оид
09:50 / 04.12.2025
Ўзбекистон Гоа билан туризм соҳасида қўшма лойиҳаларни йўлга қўймоқда
14:14 / 02.12.2025
Жиззахда автосаноат учун кадрлар тайёрлайдиган муҳандислик мактаби иш бошлади
12:48 / 02.12.2025
Шавкат Мирзиёев Жиззахда янги йўл ўтказгич ва АЭС лойиҳалари билан танишди
16:06 / 27.11.2025