Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Қатар Савдо-саноат палаталари ҳамкорлигида Ишбилармонлар Кенгаши тузилади
Ўзбекистон Президентининг Қатар Давлатига давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Қатар Савдо-саноат палатаси ўртасида Англашув меморандуми ва Ўзбек-Қатар Ишбилармонлар Кенгашини тузиш битими имзоланди.
Битим Қатар Савдо-саноат палатаси биринчи вице-президенти Муҳаммад Ал-Кувари ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ўртасидаги учрашув якунлари бўйича имзоланди.
Англашув меморандуми икки давлатнинг ишбилармон доиралари ўртасида мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш ва уларни келгусида ривожлантириш бўйича савдо-иқтисодий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамда самарали ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш иқтисодий ва тижорат қонунчилигига тааллуқли маълумот билан бўлишиш ва бундай маълумотларни қандай олиш, шарҳлаш ва таҳлил қилиш бўйича кўрсатмалар беради.

Ишбилармонлар Кенгашининг тузилиши эса икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга, улар учун ўзаро муносабатларнинг янги платформаларини яратишга, шунингдек, ўзбек маҳсулотларини Қатарга экспорт қилиш ҳажмини ошириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилишда ёрдам беради.

Учрашув давомида Даврон Ваҳобов Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада қўллаб-қувватлаш учун ишчи гуруҳлар ташкил этилишини таъкидлади. Ўз навбатида Қатар Савдо-саноат палатаси томонидан ушбу фикр қўллаб-қувватланди.
Шунингдек, Д.Ваҳобов Ўзбекистонда туризм соҳасида яратилаётган имкониятлар ва тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Мавзуга оид
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
10:00 / 18.06.2026