Ўзбекистон | 08:50 / 03.10.2023
14966
2 дақиқада ўқилади

«Бизнесни ривожлантириш банки»га раҳбар тайинланди 

“Қишлоққурилишбанк” негизида ташкил этилган “Бизнесни ривожлантириш банки” бошқаруви раиси тайинланди. 

Фото: yuz.uz

“Ўзсаноатқурилишбанк” бошқаруви раиси бўлган Сахи Сапармухамедович Аннакличев “Бизнесни ривожлантириш банки” бошқаруви раиси сифатида иш бошлади.

“Қишлоққурилишбанк”нинг аввалги раиси Алишер Акмалович Муратов раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Сахи Аннакличев 1975 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл туманида туғилган. 1996 йил Туркманистон халқ хўжалиги институтини, 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини, 2008 йилда Япония Кобе университетини, 2010 йилда президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. 

С.Аннакличев 2018-2019 йилларда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, 2019-2020 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган. 2020 йил мартдан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ бошқаруви раиси лавозимига тайинланган.

Сентябр ойи бошида президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан 2023 йилги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича қарор имзолаганди.

Унга кўра, “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ негизида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ташкил этилди.

Унинг фаолияти устувор равишда кичик бизнес субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш ва уларга комплекс хизматлар кўрсатишга йўналтирилади.

Мавзуга оид