Озарбойжонда Туркия ва Гуржистон билан ҳамкорликда ҳарбий машқлар бошланди
Машғулотлар Озарбойжон, Туркия ва Гуржистон ҳарбийлари иштирокида ўтказилмоқда.
Бокуда Озарбойжон, Туркия ва Гуржистон ҳарбий хизматчилари иштирокида Eternity-2023 компьютер воситалари ёрдамида қўллаб-қувватланадиган қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари бошланди, деб хабар қилмоқда Озарбойжон Мудофаа вазирлиги.
Машқлар Миллий мудофаа университети Ҳарбий бошқарув институти Ҳарбий ўйинлар марказида ўтказилмоқда.
Назарий ва амалий қисмлардан иборат ўқув машғулотларида уч давлат ҳарбий хизматчилари ҳамда тегишли давлат идоралари вакиллари иштирокида стратегик аҳамиятга эга ва минтақавий иқтисодий лойиҳаларни ҳимоя қилишни ташкил этиш бўйича топшириқлар бажарилади.
6 октябрга қадар давом этадиган машғулотлардан кўзланган асосий мақсад уч давлат қуролли кучлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ҳамжиҳатликни таъминлашдан иборат.
Мавзуга оид
00:59 / 21.11.2024
Озарбойжон 2025 йилги мудофаа харажатларини оширади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024