Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 2-10 ёшли болалар ўртасида дегелминтизациянинг навбатдаги босқичи ўтказилади
Ҳар йили 2-10 ёшли болаларни ичак гелминтиозидан оммавий даволаш самарадорлигини баҳолаш учун даволашдан олдин ва кейин лаборатория текширувлари ўтказилади.
Дегелминтизация тадбирлари президент қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда болаларни гелминтозлардан соғломлаштириш чора-тадбирлари самарасини ўрганиш мақсадида ўтказилади.
2023 йил охиригача (октябр-ноябр ойларида) 2-10 ёшли болалар учун дегелминтизациянинг навбатдаги босқичини ўтказиш режалаштирилган.
Ушбу муолажа олдидан республика барча ҳудудларида 2023 йил сентябр ойида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси кўрсатма хати асосида давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини ва мактаблар 1-4 синф ўқувчиларини гелминтозларга лаборатория текширувлари билан қамраб олиш мақсадида лаборатория текширувлари ўтказилмоқда.
Ўтказилган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш мақсадида дегелминтизация тадбирларидан икки ҳафтадан сўнг худди шу контингентлар орасида лаборатория текширувлари қайта амалга оширилади, дегелминтизациядан олдин ва кейин болаларда ичак гелминтозлари билан касалланиш даражаси ўрганилади.
Ўтган йилларда ўтказилган бундай тадқиқотлар ўз самарасини кўрсатди, яъни гелминтлар билан касалланиш 3-4 мартага камайди, дейилади Санэпидқўмита хабарида.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
22:35 / 17.05.2026
Хитойда 11-қаватдан қулаган бола тирик қолди
15:26 / 05.05.2026
“Ҳожатхона излаб, трансформаторга кириб қолган” – Мингбулоқда ток урган бола қўлларидан айрилди
09:12 / 20.04.2026