Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электр энергиясини ҳисоблаш бўйича янги биллинг тизими 2024 йил охиригача жорий этилади
2024 йил охиригача «Ҳудудий электр тармоқлари» корхоналарида аҳолига етказиб бериладиган электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги биллинг тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш режалаштирилган.
«Ҳудудий электр тармоқлари» корхонасига 2024 йил охиригача аҳолига етказиб берилган электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги биллинг тизимини жорий этиш топширилди.
Бу Ўзбекистон президентининг 28 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган Электр энергияси улгуржи ва чакана бозорлари механизмларига босқичма-босқич ўтиш концепциясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»да назарда тутилган.
2023 йил охирига қадар янги биллинг тизимига техник талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилган. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси Uzinfocom ягона интегратори билан биллинг тизимини ривожлантириш бўйича шартнома имзолади. 2024 йилнинг февралига қадар Тошкент шаҳри истеъмолчиларини унга тест режимига ўтказиш, келаси йил охиригача тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш режалаштирилган.
Ҳукуматнинг 2017 йил 14 сентябрдаги қарори билан Ўзбекистонда 2020 йил охиригача коммунал хизматлар учун ягона ҳисоб-китоб тизимини яратиш режалаштирилган эди.
Мавзуга оид
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
10:30 / 04.07.2026
Ўзбекистонда 11 та чиқиндидан энергия ишлаб чиқариш заводи қурилади
08:16 / 19.06.2026
Қайси давлатлар энергияни истеъмол қилганидан кўпроқ ишлаб чиқаради?
18:57 / 15.06.2026