Норвегияликлар маданиятида “friluftsliv” деган тушунча бор. 1850 йилларда норвегиялик драматург Ҳенрик Ибсен томонидан қўлланган бу атама “free-loofts-liv”, яъни очиқ ҳавода яшаш деган маънони берган. Атама ҳозир қандай маънони англатади?

Фрилуфтслив нима дегани?

1859 йилда Ҳенри Ибасен фрилуфтслив атамасини “On the Heights” драмасида руҳий ва жисмоний фаровонлик учун узоқ жойларда вақт ўтказишни тасвирлаш учун ишлатган.

Бугунги кунда швед, норвегиялик ва данияликлар фрилуфтслив деганда ўрмонда тушлик қилишдан тортиб, велосипедда (ёки қор тушганда чанғида) кўл бўйида дўстлар билан учрашиш кабиларни тушунади.

Ёки оддийгина тоғдаги кулбада дам олиш ҳам фрилуфтслив машғулот сифатида қаралади. Яъни у айнан бир фаолият тури эмас.

Ўрмонда сайр қилиш, тоғларда чанғида учиш ҳам унинг бир қисми бўлиши мумкин.

Скандинавия мамлакатлари нега табиатни кўпроқ севади?

Бу уларнинг жойлашуви билан ҳам боғлиқ. Скандинавия давлатларида тарихан ва ҳозиргача ҳам кўп ер кам аҳоли бўлган. Яъни улардан табиатга яқин бўлиш имконияти доим бўлган. Ва бу ҳозиргача ҳам сақланиб қолган. 

Норвегия ҳудудининг 40 фоизи ўрмонлар ва аҳолиси ҳам яшил майдонларга яқин яшашади. 15 та йирик шаҳарлари ўрмон билан ўралган. Ҳудудларда урбанизациялашув содир бўлса ҳам одамлар табиатда кўпроқ вақт ўтказишни хоҳлайди.

Бунга албатта охирги 100 йилликда турли кенгаш ва кўнгиллилар гуруҳларининг одамларга табиатда вақт ўтказиш нима учун муҳимлигини тушунтириб боришгани ҳам сабаб бўлган