Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат «Яшил энергия» сертификати бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилди
«Яшил энергия» сертификатлари биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳамда биржа савдолари қоидаларига мувофиқ товар-хомашё биржаси орқали «яшил энергетика секцияси»да сотилади.
Вазирлар Маҳкамасининг «Яшил энергия» сертификатлари жорий этилишини кенгайтириш ва «яшил молиялаштириш» механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
«Яшил энергия» сертификатларини бериш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
«Яшил энергия» сертификатлари биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳамда биржа савдолари қоидаларига мувофиқ товар-хомашё биржаси орқали «яшил энергетика секцияси»да сотилади.
«Яшил энергия» сертификатларини муомалага чиқариш ҳисобидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тушадиган маблағлар Вазирлик ҳузуридаги Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази лойиҳа офисининг алоҳида махсус ҳисобварақларида жамланади.
Сертификатларни ҳисобга олиш, савдосини ташкил қилиш ҳамда назорат қилиш ишлари эмитент номидан марказ томонидан амалга оширилади.
Муайян давр давомида қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган ва электр тармоғига узатилган тегишли миқдордаги МВт/соат электр энергияси учун сертификатлар фақат бир марта берилади.
Сертификатнинг амал қилиш муддати чегараланмаган. Фойдаланилган сертификатлар иштирокчи томонидан платформа орқали ҳисобдан чиқарилади.
Мавзуга оид
08:16 / 19.06.2026
Қайси давлатлар энергияни истеъмол қилганидан кўпроқ ишлаб чиқаради?
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
09:30 / 15.06.2026
Энди ўқишни кўчиришда ҳам сертификатлар учун балл берилади
21:33 / 25.04.2026