ОАВ: Словакия Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тўхтатяпти
Словакиянинг истеъфога чиқаётган ҳукумати янги вазирлар маҳкамаси шаклланмагунча Украинага ҳарбий ёрдам беришни тўхтатганини маълум қилди, деб ёзади Politico.
Словакия муваққат ҳукумати партиялар сайловдан кейинги коалиция тузиш бўйича музокаралар олиб бораётган бир пайтда Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам юборишни тўхтатишини маълум қилди. Бу ҳақда 6 октябр, жума куни Словакия ҳукумати вакилига таяниб, Politico нашри хабар берди. «Словакияда кетаётган бюрократик ҳукумат энди Украинага ҳарбий техника жўнатмайди», — дея Словакия ҳукумати вакилининг сўзларидан иқтибос келтиради нашр.
Politico таъкидлашича, мамлакат Мудофаа вазирлиги аввалроқ Украинага янги ёрдам пакетини юбориш имкониятини кўриб чиққан. У янги парламент иши бошланишидан олдин ўтказилиши мумкин эди, бироқ Словакия президенти Зузана Чапутова бундай режага қарши бўлган. У буни сайловда ғалаба қозонган, ҳали ҳукумат тузмаган партия позицияси билан изоҳлади. Чапутова вакили Мартин Стрижинецнинг таъкидлашича, президент шу тариқа «демократик сайлов натижаларига ҳурмат кўрсатяпти».
Октябр бошида Словакияда бўлиб ўтган парламент сайловларида ғалаба қозонган собиқ бош вазир Роберт Фицонинг «Йўналиш – социал демократия» партияси «Украинага бир дона ҳам ўқ бермаслиги» ҳақида маълум қилган. Мамлакат президенти Фицога ҳукуматни шакллантиришни бошлашни топширди. Чапутованинг сўзларига кўра, Фицо партияси ва Украинани ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қарши бўлган бошқа бир қанча кичик партиялар сайловларда кўпчилик овоз олган бир вазиятда янги ҳукумат тузилмасидан олдин Киевга ёрдам ўтказиш хавфли прецедент яратади.
Мавзуга оид
21:09 / 05.11.2024
Сайловдан кейин Америка Россия ва Украинага нисбатан сиёсатини ўзгартирадими?
15:30 / 05.11.2024
Зеленский: Октябрда Украинага 2 мингдан ортиқ дрон ҳужум қилди
14:50 / 05.11.2024
Жанубий Корея Украинага кузатувчилар ва таҳлилчилар гуруҳини юбориш имконини кўриб чиқмоқда
11:10 / 05.11.2024