Ортда қолаётган ҳафта давомида Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа-ҳодисаларнинг қисқача тафсилотлари – Kun.uz дайжестида.

Россиядан газ импорти бошланмоқда

Марказий Осиё ўз тарихида биринчи марта Россиядан табиий газ импорт қилишни бошлаяпти. 7 октябр куни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия президентлари Москвада ўтган тантанали тадбирда рус газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш жараёнига старт берди. Бунинг учун 1960-йилларда Туркманистон ва Ўзбекистондан Россияга газ узатиш учун қурилган “Ўрта Осиё – Марказ” номли магистрал тармоқ охирги бир неча ой давомида тескари тартибда ишлашга мослаштирилди.         

Европага газ сотмаётган Россия учун экспортнинг бу йўналиши янги бозорни очиш ва бошқа имкониятларни тақдим этади. Владимир Путин ҳозирча келишилган йиллик экспорт ҳажми келгусида оширилиши мумкинлигини айтди. Ўзбекистон эса рус газига энергетикадаги мавжуд ўткир дисбалансга қисман ечим деб қараяпти. “UzGasTrade” ва “Газпром экспорт” ўртасидаги тижорий шартнома йилига 2,8 млрд куб метр табиий газ етказиб беришни кўзда тутади.

2,8 млрд куб метр ҳажм – Ўзбекистон ўтган 2022 йил давомида Хитойга сотган газ ҳажми билан деярли тенг. Мамлакатда ойига 3,5–4 млрд куб атрофида газ қазиб олинади. Охирги йилларда зангори ёқилғи экспорти сезиларли қисқарган бўлса-да, уни қазиб олиш ҳажми ҳам тўхтовсиз камайиб боряпти. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, январ–август ойларида жами 31,4 млрд кубометр газ қазиб олинган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,3 млрд кубометр ёки 9,4 фоизга кам.

Эслатиб ўтамиз, Россия ўз газини Марказий Осиёга таклиф этаётгани бундан бир йил олдин маълум бўлган, ўшанда Путин Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокида уч томонлама газ иттифоқи тузишни таклиф қилган эди. Ўзбекистон ва Қозоғистон бу ҳамкорлик иттифоқ шаклида эмас, тижорий шартномалар асосида бўлишини афзал кўрди. “Ўзгидромет” томонидан шу ҳафта эълон қилинган прогнозга кўра, бу йилги қишда 2023 йил январ ойидагидек аномал совуқ тушиши