Ўзбекистон | 07:43 / 13.10.2023
2230
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Британиядаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчиси Саид Рустамов дипломатик миссиясини якунламоқда. У бу лавозимда 2019 йил октябридан бери ишлаб келаётганди.

Фото: Дунё

Ўзбекистоннинг Британиядаги элчиси Саид Рустамов дипломатик миссиясини якунламоқда. 12 октябр куни у Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари лорд Тариқ Аҳмад билан учрашди, дея хабар бермоқда «Дунё».

Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари элчига икки давлат ва халқлар ўртасидаги очиқ, конструктив ва дўстона муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирган.

Элчи ва Британия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ўзбекистон-Британия ҳамкорлигининг бугунги кун тартиби ва уни кенгайтириш истиқболларини ҳам муҳокама қилди.

Саид Рустамов 2019 йил октябр ойида Буюк Британиядаги элчи лавозимига киришган эди. Бунгача у Исроилдаги элчихонага, Ташқи ишлар вазирлигининг қатор бўлимларига раҳбарлик қилган, АҚШдаги элчи ўринбосари ва ташқи ишлар вазири ёрдамчиси бўлган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид