Украинадаги урушнинг 600-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия шимолий кореяликлар қуроллари етказиб бериладиган йўналишни йўлга қўйган, деб хабар берди Британиядаги Қироллик мудофаа тадқиқотлари институти (RUSI). Экспертлар август-сентябр ойларида икки мамлакат ўртасида икки юк кемаси қатнай бошлаганини аниқлашган. Бу вақтда улар аввал КХДРга, кейин у ердан Россияга юзлаб контейнерларни ташигани айтилмоқда. Шу билан бирга, икки кема ҳам транспондерлари ёқилган ҳолатда сузган.
  • Россия армияси Днипропетровск, Кировоград, Полтава ва Хмелницкая областларига ракета ва дронлар орқали ҳужум қилди. Полтава областида тинч аҳоли вакилларидан уч киши жабрланган.
  • Латвия РФ билан чегарадаги Виентули назорат-ўтказиш пунктини ёпди. Бу Россия украинлар учинчи мамлакатлар орқали мамлакат ҳудудига кириб келишига рухсат берган қуруқликдаги ягона ўтказиш пункти эди.

Миргородга зарба оқибатлари

Россия қўшини 16 октябр куни Полтава областининг Миргород шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларни ўққа тутди. Област ҳарбий маъмурияти раҳбари Филипп Пронинга кўра, Миргородда 50 га яқин хусусий уй ва квартиралар, шунингдек, ижтимоий инфратузилма объектлари (айнан қайсилари эканига аниқлик киритилмаган) шикастланган. Шу кунги зарбалар оқибатида Полтава областида уч киши жабрланган, жумладан 10 ёшли бола ҳам.

Полтава области ҳарбий маъмурияти матбуот хизмати
Полтава области ҳарбий маъмурияти матбуот хизмати
Полтава области ҳарбий маъмурияти матбуот хизмати

Днипродаги ҳаёт

Днипродаги соҳил ҳудуди
Ozge Elif Kizil / Anadolu / Vida Press