Beeline Uzbekistan иловасида янги “MULTI KUCH” линейкасидан танланган тариф режасини қўшимча тўловсиз “КУЧ”ларни улаш орқали янада яхшилаш мумкин.
Digital-оператордан “MULTI KUCH” янги тарифлари турли эҳтиёжга эга мижозларнинг хоҳишини қондиришга мўлжалланган асосий хизматлар тўпламини ўз ичига олади – Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқлар, интернет учун гигабайтлар, SMS, шунингдек, Beepulʼда иловасида комиссиясиз пул ўтказмалари ҳамда BiP мессенжерида чексиз алоқа.
Янги линейканинг асосий жиҳатларидан бири бу махсус “куч” опцияси бўлиб, у мижозларга танланган тариф режасига қараб, қўшимча харажатларсиз кўпроқ имтиёзларни танлаш имкониятини беради:
- барча йўналишлар учун қўшимча интернет-трафик;
- мессенжерлар ижтимоий тармоқлар ва YouTube'дан фойдаланиш учун кўпроқ ГБ;
- тунги трафик (01:00-08:00);
- PUBG MOBILE ўйини учун трафик;
- “Beeline ТВ” ва “Ўзбеккино” онлайн кинотеатрига обуна бўлиш;
- Beeline Music & Radio’га обуна бўлиш.
“Куч”ларни “Beeline Uzbekistan” иловасида улаш мумкин. Бунинг учун дастурни юклаб олишингиз, аввал юклаган бўлсангиз, сўнгги версиясига янгилашингиз керак.
Тарифларнинг биринчиси – “MULTI 1” киритилган SMSлар ва чексиз қўнғироқлардан ташқари, 7 ГБ интернет ва 1 та қўшимча “куч”, шунингдек, Beepul иловасида 500 минг сўмгача комиссиясиз пул ўтказмалари киритилган.
“MULTI 2” – асосий хизматлар (қўнғироқлар ва SMSлар)дан ташқари яна ҳам кўпроқ трафикни ўз ичига олади – барча йўналишларга 14 ГБ, шунингдек, "Beepul"да 800 минг сўмгача комиссиясиз ўтказмаларни ўз ичига олади. 1 "куч" билан тарифни кенгайтириш мумкин.
“KUCHLI” “MULTI 3” тарифида Интернет-трафик ҳажми 22 ГБ га етади ва уланиш учун иккита “куч” тақдим этилади. Бундан ташқари, “Beepul” иловасидаги фоизсиз ўтказмаларнинг лимити ҳам 1 миллион сўмгача оширилган.
Линейкадаги энг “кучли” тариф "MULTI 4" ҳисобланади. Стандарт опциялар, ойлик 35 ГБ интернет-трафик ва 1 миллион 200 минг сўмгача Beepul иловасида комиссиясиз ўтказмалардан ташқари мижоз бирданига 3 та “куч”ни танлаши мумкин.
“Янги тарифлар линейкаси — танлов имконияти борасида мослашувчанлик ва индивидуал ёндашув демакдир. “Куч” – қўшимча тўлов талаб қилмайдиган, лекин ҳар бир мижозга ўз эҳтиёжлари ва хоҳишларига мос келадиган шахсий манфаатларидан баҳраманд бўлишда ёрдам берадиган хизматдир”, — Beeline Uzbekistan тижорат директори Максим Ефремов янги тарифлар ишга туширилганини шарҳлади.















