Ўзбекистон | 18:35 / 18.10.2023
42628
2 дақиқада ўқилади

Музокара давом этмоқда – АҚШ элчиси Афғонистондан Ўзбекистонга ўтган ҳарбий авиатехника ҳақида 

2021 йилда «Толибон» ҳаракати Кобулни эгаллаганда Афғонистоннинг бир қанча ҳарбий самолёт ва вертолётлари Ўзбекистон ҳудудига ўтган эди.

Фото: Alter Ego

2021 йил августида Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига учиб ўтган 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт тақдири ҳамон АҚШ ва Ўзбекистон расмийлари томонидан муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Қўшма Штатларнинг Тошкентдаги элчиси Жонатан Ҳеник маълум қилди. 

Қайд қилинишича, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Афғонистондаги 20 йиллик ҳарбий кампания давомида афғон ҳукуматига кўплаб самолёт ва вертолётлар тақдим этган. 2021 йилда «Толибон» Кобулни эгаллаган кунларда бортида 585 нафар афғонистонлик ҳарбий хизматчи бўлган 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт (Embraer EMB 314 Super Tucano, UH-60 Black Hawk, MD-530, PC-12 ва Ми-17) Ўзбекистон ҳаво ҳудудини кесиб ўтган. 

«Биз Ўзбекистон ҳукумати билан самолётларнинг якуний жойлашуви бўйича ишлашни давом эттирмоқдамиз. Бу ҳақда эълон берамиз», деди элчи. Унинг сўзларига кўра, ҳарбий авиатехникалар ҳамон Сурхондарё вилоятида қолмоқда. 

«Толибон» ушбу ҳаво кемалари Афғонистоннинг мулки экани ва улар қайтарилиши лозимлиги ҳақида бир неча бор баёнот берган. Ўзбекистон расмийлари самолёт ва вертолётлар АҚШ мулки эканини ва уларни қайтариб бўлмаслигини билдириб келмоқда. 

Пентагон расмий вакили Жон Кирби ҳам Ўзбекистон авиатехникаларни Афғонистонга қайтармаслигини айтган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда