Ўзбекистон | 10:40 / 20.10.2023
9235
1 дақиқада ўқилади

Фуқароларни АҚШга ишга жўнатишни ваъда қилган шахслар ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ билан ҳамкорликда тадбир ўтказилган.

Унда, фуқаро Д.Х. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, уни 16 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига ишга жўнатишини айтиб, олдиндан 3000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Шунингдек, департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган тадбирда эса муқаддам судланган Ф.М. фуқаро Ж.К.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимлардаги танишлари ёрдамида 10 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга жўнатишини ваъда қилиб, олдиндан 3200 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид