Статистика агентлиги Ўзбекистоннинг 2023 йил январ-сентябр ойларидаги ташқи савдо айланмасига доир маълумотни эълон қилди.

Қайд этилишича, ҳисобот даврида республика ташқи савдо айланмаси (ТСА) 44,8 млрд долларга етган. Бунда экспорт ҳажми 17,74 млрд долларни, импорт ҳажми эса 27,01 млрд долларни ташкил этган. Ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда экспорт ҳажми 23,5 фоизга, импорт ҳажми 21,1 фоизга ошган. Ташқи савдо салбий салдоси эса 9,27 млрд долларга етган. Ўтган йилнинг мос даврида ташқи савдо дефицити 7,9 млрд доллар бўлган.

Ташқи савдода Хитойга боғлиқлик ортган

Ўзбекистоннинг ташқи савдо алоқаларида Хитойга боғлиқлиги ортиб бормоқда. Хусусан, йил бошидан бери Хитойнинг Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажми 9,45 млрд долларга етган. Бу республика умумий ташқи савдо айланмаси ҳажмининг 21,1 фоизини ташкил қилган. Таққослаш учун, 2022 йилнинг мос даврида Хитой билан савдо ҳажми 6,78 млрд доллар ( умумий ТСАнинг 18,8 фоизи), 2021 йилда эса 5,4 млрд доллар (умумий ТСАнинг 19,1 фоизи) бўлган.

2023 йилнинг январ – сенябр ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида энг юқори улушга эга бўлган топ-10 давлат:

  • Хитой – 9,45 млрд доллар;
  • Россия – 7,03 млрд доллар;
  • Қозоғистон – 3,23 млр доллар;
  • Туркия – 2,35 млрд доллар;
  • Корея – 1,7 млрд доллар;
  • Туркманистон – 830 млн доллар;
  • Германия – 784 млн доллар;
  • Қирғизистон – 753 млн доллар;