Жаҳон | 11:56 / 25.10.2023
3071
2 дақиқада ўқилади

Полшада янги вазирлар маҳкамасини шакллантириш бўйича маслаҳатлашувлар бошланди

Парламент сайловларида мухолифатдаги «Қонун ва адолат» партияси ғалаба қозонди. Шу билан бирга, у мутлақ кўпчилик овозини ололмади ва иттифоқчилари билан кўпчилик ўринни эгаллаши даргумон.

Доналд Туск Фото: Attila Husejnow/SOPA/IMAGO

Полшада парламент сайловларида мухолифат ғалаба қозонгач, мамлакат президенти Анжей Дуда 24 октябр, сешанба куни янги ҳукуматни шакллантириш бўйича маслаҳатлашувларни бошлади. Дастлаб, у ўзига яқин бўлган ҳукмрон ўнг «Қонун ва адолат» партияси раҳбарлари билан учрашди.

Сайловлар натижасида бу партия ғалаба қозонди, аммо 460 ўриндан атиги 194 тасини олди. Мутахассислар унинг иттифоқчилари билан парламентда кўпчиликни ташкил этишини даргумон, деб ҳисоблайди.

Полша ҳукуматини тузишда фуқаролик коалициясининг имкониятлари

Кун давомида Дуда Полша собиқ бош вазири Доналд Туск бошчилигидаги либерал-консерватив «Фуқаролик коалицияси» аъзоларини ҳам қабул қилди. Ушбу коалиция икки ҳамкори - марказчи «Учинчи йўл» алянси ва сўллар билан биргаликда 248 ўриннинг кўпчилигини тўплашга қодир.

Мутахассислар фикрича, Дуда биринчи навбатда янги вазирлар маҳкамасини шакллантиришни «Қонун ва адолат» партияси вакилига ишониб топширади. Агар унинг ҳаракатлари муваффақиятсизликка учраса, парламент 2007 йилдан 2014 йилгача бу лавозимда ишлаган Тускни бош вазир лавозимига тасдиқлайди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид